Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири лавозимига Беҳзод Анварович Мусаев тайинланмоқда. Бу ҳақда депутат Дониёр Ғаниев хабар қилмоқда.
"Бугунги кунгача Бош вазир ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Беҳзод Анварович номзоди депутатлар томонидан кўриб чиқилиб, тасдиқланиши кутилмоқда", - дейилади қисқа хабарда.
Маълумот учун: Беҳзод Мусаев 2020 йил 14 майдан бери бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
2018 йил майидан 2020 йил майигача Давлат солиқ қўмитаси раиси лавозимида ишлаган.






