АсосийJinoyat

Избосканда 3 гектар ер ажратиб бериш учун 1 000 доллар пора сўраган шахс ушланди

'Избосканда 3 гектар ер ажратиб бериш учун 1 000 доллар пора сўраган шахс ушланди'ning rasmi

Избоскан туманида фуқарога шоли экиш учун ер майдони ажратиб беришни ваъда қилган мутахассис ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар бермоқда.

Қайд этилишича, “A.” МЧЖ шаклидаги қўшма корхона мутахассиси Ж.А., фуқаронинг ишончига кириб, унга корхона тасарруфидаги 3 гектар пиллачиликка ихтисослашган ер майдонини шоли етиштириш учун ажратиб бериш эвазига 1 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

"Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда",–дея маълум қилинади хабарда

    Бошқа янгиликлар