АсосийJamiyat

Ўзбекистонда 4 та ҳудудда аҳолини рўйхатга олиш жараёнлари бошланди

'Ўзбекистонда 4 та ҳудудда аҳолини рўйхатга олиш жараёнлари бошланди'ning rasmi

2021 йилнинг 11 ноябрь санасидан бошлаб, Андижон вилоятининг Хўжаобод тумани, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани, Хоразм вилоятининг Хива шаҳри ҳамда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида уйма-уй юриб, синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш жараёнлари бошланди.  

Бу ҳақда "Статқўм" хабар берди. Таъкидланишича, мазкур 4 та ҳудуднинг онлайн рўйхатдан ўтмаган аҳолиси 11-25 ноябрь кунлари рўйхатга олувчилар томонидан уйма-уй юриб, қоғоз ва планшет орқали саволномалар тўлдириб борилади.

"Бу синов жараёнлари 2023 йилда ўтказиладиган аҳолини рўйхатга олишнинг асосий тадбирига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида ўтказилмоқда.  

 Ҳурматли ватандошлар! 11-25 ноябрь кунлари синов тариқасида ўтказилаётган аҳолини рўйхатга олиш жараёнларига фаол қатнашинг",–дейилади хабарда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар