1

Тошкентда “Монтаж” қисқа метражли фильми суратга олинмоқда

МАДАНИЯТ 11.11.2021, 15:41
Тошкентда “Монтаж” қисқа метражли фильми суратга олинмоқда

Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Ёшлик” киностудияси томонидан “Дебют старт-2021” кинофестивалида ғолиб бўлган сценарий лойиҳалари асосида “Монтаж” қисқа метражли фильми суратга олинмоқда.  Бу ҳақда агентлик Ахборот хизмати маълум қилди. 

Фильм оила мавзусида бўлиб, оила жамиятнинг асосий бўғини экани, уни асраш ва қадрлаш каби ғояларни ўзида акс эттирган.  

Сценарий муаллифи Ҳуснулло Жомонқулов, режиссёр Дилшодбек Усмонов, оператор Камолиддин Зиёвуддинов, рассом Рустам Шаёнов, картина директори Илҳом Абсаломов. Ролларда Нигора Каримбоева, Эгамберди Раҳимов, Аслиддин Амруллаев.  

Ҳозирда Тошкент шаҳрида фильмнинг съёмка жараёнлари давом этмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1