Исроил дунёда биринчи бўлиб коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши машғулотлар ўтказади. Бу ҳақда Times of Israel хабар берди.
Қайд этилишича, мамлакат Бош вазири Нафтали Беннет машғулотларда бошчилик қилади. Машғулотлар вақтида турли амалдорлар ва мартабали инсонлар ҳам қатнашади.
Машғулотга жалб қилинган мансабдор шахслар ҳаракатни чеклаш, карантин, ҳаво транспорти ва бошқалар билан боғлиқ қарорлар қабул қилишади.
Аввалроқ Бош вазир Беннет Исроил коронавирус инфекциясининг тўртинчи тўлқинини енгиб ўтганини айтиб ўтганди.