Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълум қилишича, 2020 йилда 22 миллиондан ортиқ бола пандемия туфайли қизамиқга қарши вакцинанинг дастлабки дозасини ўтказиб юборган. Бу ҳақда ЖССТ ва АҚШ касалликларни назорат қилиш ҳамда олдини олиш марказларининг навбатдаги ҳисоботида маълум қилинди.
Қайд этилишича, қизамиқ билан касалланиш хавфи рўйхатга олинган ҳолатларнинг камайишига қарамай, ўсишда давом этмоқда.
“2020 йилда 22 млндан ортиқ бола қизамиқга қарши вакцинанинг биринчи дозасини ўтказиб юборди. Бу 2019 йилга нисбатан 3 млндан кўпдир. Сўнгги 20 йилликдаги энг катта ўсишни англатади ва эпидемиялар учун хавфли шароит яратади, - дейди эксперт.
Маълум бўлишича, болаларнинг атиги 70 фоизи вакцинанинг иккинчи дозасини олди, бу аҳолини ҳимоя қилиш учун зарур бўлган 95 фоизи эмлашдан сезирарли даражада кам.
Қизамиқнинг асосий авж олиши 26та мамлакатда кузатилган. Пандемия туфайли 23та давлатда қизамиқга қарши эмлаш кампаниялари номаълум муддатга қолдирилди.
"Коронавирусга қарши эмлаш муҳим. Бироқ бу асосий эмлаш дастурларига таъсир қилмаслиги учун янги ресурсларни талаб қилади. Умуман эмлашлар ҳимояланиш ва кучайтирилиши керак. Акс ҳолда, бизни ҳалокатли касалликни бошқасига алмаштириш хавфи остида қоламиз", - дея огоҳлантирди ЖССТ вакили.






