АсосийJamiyat

Пандемия ҳали чекингани йўқ, Ўзбекистонда касалланиш ортмоқда — ССВ

'Пандемия ҳали чекингани йўқ, Ўзбекистонда касалланиш ортмоқда — ССВ'ning rasmi

Пандемия ҳали чекингани йўқ, кеча юртимизда қарийб 300 нафарга яқин кишида коронавирус инфекцияси, бир ҳафта ўтиб, 8 нафар инсонда пневмония аниқланди, дея хабар бермоқда ССВ Матбуот хизмати. 

2021 йил 11 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 189186 (+294) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

-2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,  

-18 нафари Андижон вилоятида,

-12 нафари Бухоро вилоятида,

-6 нафари Жиззах вилоятида,

-4 нафари Қашқадарё вилоятида,  

-2 нафари Навоий вилоятида,

-15 нафари Наманган вилоятида,

-24 нафари Самарқанд вилоятида,

-3 нафари Сирдарё вилоятида,

-3 нафари Сурхондарё вилоятида,

-22 нафари Фарғона вилоятида,

-22 нафари Хоразм вилоятида,

-65 нафари Тошкент вилоятида,

-96 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Касалликдан соғайганлар жами 185301 (+274) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1351 нафарни ташкил қилди.

"Мамлакатимизда коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланаётган бўлса-да, аҳолидан  ҳотиржамликка берилмасликни, белгиланган карантин қоидаларига қатъий риоя қилишларини ва бу орқали ўзларини ҳамда бошқа юртдошларимизнинг саломатлигини асрашини сўраб қоламиз", - дейилади хабарда.

 

 

    Бошқа янгиликлар