АсосийJamiyat

Ўзбекистонда COVID-19 вирусининг барча штаммларини енгиш мақсадида яратилган янги қурилма тақдимоти бўлиб ўтмоқда

'Ўзбекистонда COVID-19 вирусининг барча штаммларини енгиш мақсадида яратилган янги қурилма тақдимоти бўлиб ўтмоқда'ning rasmi

Айни дақиқаларда АОКАда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Тадбирда  COVID-19 вирусининг барча штаммларини енгиш мақсадида яратилган янги қурилма тақдимот қилинмоқда.

“BioGenetic” қурилмасининг вирусларни нобуд қилиш имкониятини ўрганиш мақсадида, етук профессор ва экспертлар мавжуд COVID-19 вирусларини ҳаво орқалиш пуркаш, суюқлик орқали томчилаб томизиш, зарарланган инсон организмидан нафас чиқариш йўли билан тарқатиладиган вирусларни пробиркаларга тутиш, ПЗР мусбат натижаларига қурилма билан таъсир кўрсатиш каби усулларни ишлаб чиқишди.

2020 йил апрель ойида “BioGenetic” қурилмаси коронавирусга қарши, COVID-19 марказларида, кейинчалик вирусология лабораторияларида синовдан мувафаққиятли ўтган.

 Синов натижаларига кўра, COVID-19 вирусининг туркумлари қурилма таъсири остида электронлар орқали қобиққа олиниб, вирус RNKси нобуд бўлгани исботланган.

Қурилма орқали 100 метр квадрат майдондаги xона инактивацияси учун 15 дақиқа кифоя. Ҳаво орқали инфекция юқиши xавфини бутунлай йўққа чиқаради.

Қурилма инсон нафас олиш йўлларидаги вирусларни масофавий тозалаш, ҳамда ҳаводаги вирус ва бактерияларни бартараф этишга қаратилган.

Ҳозирги кунда Япония, Россия, Америка ва Европа давлатлари экспертлари ҳам шу каби технологиялар устида иш бошлади. Аналогларини Япония ва Россия давлатларида ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.  

Мутахассисларимиз ушбу теxнологиядан тиббиёт муассасалари ва одам гавжум бўладиган бошқа бино ва иншоотларда фойдаланишни тавсия этишмоқда. Ишлаш принципи энг замонавий теxнологияларга асосланган ва инсон саломатлиги учун мутлақо хавфсиз.

    Бошқа янгиликлар