Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг навбатдаги ҳисобот конфренцияси ўтказилди, дея хабар бермоқда Федерация Ахборот хизмати.
Тадбир давомида, Федерациянинг 2016-2020 йиллар ва 2021 йил 9 ойлик фаолияти таҳлил қилинди.
Шунингдек, конфренция делегация аъзолари томонидан бошқарув органи раҳбарияти тайинланди.
Федерация раиси лавозимига 2016-2021 йиллар давомида Федерация раиси лавозимида фаолият юритган Жаҳонгир Саримсоқов сайланди.
Маълумот учун: Ж.Саримсоқов 1974 йил Самарканд вилоятида тугилган. 1992-1996 йили Тошкент давлат университетини, 2003-2005 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги давлат ва жамият курилиши академиясини, 2020-2021 йилда Тошкент давлат юридик университетини магистратура босқичини тамомлаган.






