Сергели тумани Файзли кўчасида жойлашган "Ёшлар сайилгоҳи"да "Сергели ёшларни севади" шиори беш ташаббус фестивали ўтказилиши муносабати билан Файзли кўчаси 13 ноябрь куни соат 15.00 дан 21.00 гача ҳамда Шокирариқ ва Сўғдиёна кўчалари бўйлаб ёшлар марафони ўтказилиши муносабат билан 13 ноябрь куни соат 15.00 дан 16.00 гача Шокирариқ кўчасининг Мирзо Турсунзода кўчаси кесишмасидан Янги Сергели кўчаси кесишмасигача, Сўғдиёна кўчасининг Янги Сергели кўчаси кесишмасидан Файзли кўчаси кесишмасигача бўлган қисмида автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланади. Бу ҳақда Сергели туман ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Вужудга келиши мумкин бўлган тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга бошқа айланма йўллардан фойдаланишни тавсия этамиз"дейилади хабарда.






