Президент Матбуот котибининг хабар беришича, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Истанбул яқинидаги Демократия ва эркинлик оролида ўтаётган Туркий кенгаш саммитида нутқ сўзламоқда:
“Умумий тил ва муштарак қадриятлар бирлиги асосида шаклланган Кенгашимиз доирасида бугунги кунда сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, транспорт-логистика ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик жадал ривожланмоқда.
Оғир пандемия даврида ҳам биз шериклигимизни кенгайтиришга, бир-биримизга ёрдам бериб, алоқаларимизни мунтазам ривожлантиришга интилиб келмоқдамиз.
Аминманки, бугун қабул қилинаётган қарорга биноан Туркий Кенгаш номи «Туркий давлатлар ташкилоти» деб ўзгартирилиши ҳамкорлигимизни янада ривожлантириш учун мустаҳкам замин яратади".






