АсосийJamiyat

Ўзбекистонда қарз олиш муносабатларини тартибга солувчи қонун лойиҳаси кўриб чиқилмоқда

'Ўзбекистонда қарз олиш муносабатларини тартибга солувчи қонун лойиҳаси кўриб чиқилмоқда'ning rasmi

Қонун лойиҳасида давлат қарзини бошқаришда амалга ошириладиган операциялар, давлат қарзини бошқаришнинг асосий принциплари, давлат кафолатини бериш тартиби ҳамда давлат томонидан жалб қилинган маблағларни қайтадан кредитлаш учун қўйиладиган талаблар белгиланмоқда, дея маълум қилмоқда Олий Мажлис қонунчилик палатаси.

Таъкидлаб ўтилишича, давлат ташқи қарзининг ҳажми, давлат қарзи билан боғлиқ бўлган муносабатларни тартибга солувчи қонун зарурлиги ҳақидаги фикрлар кенг жамоатчиликнинг доимий эътиборида бўлиб келгани халқ вакилларининг мазкур қонун лойиҳасининг муҳокамасини янада қизғин давом эттиришда муҳим аҳамият касб этади.

"Мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши давлат қарзини тартибга солиш ва бошқариш бўйича муносабатларни ҳуқуқий асосини мустаҳкамлайди. Хорижий давлатлар, халқаро молиявий институтлар ҳамда хорижий инвесторлар билан ҳамкорликни ривожланишига, мамлакат иқтисодиётини барқарор ўсишини таъминлашга хизмат қилади",-дейилади хабарда

Эслатиб ўтамиз, “Давлат қарзи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасига Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси масъул этиб белгиланди.

    Бошқа янгиликлар