АсосийСПОРТ

“Челси” бош мураббийи АПЛда тенгсиз деб топилди

“Челси”нинг германиялик бош мураббийи Томас Тухель октябрь ойи якунларига кўра, Англия Пре...

'“Челси” бош мураббийи АПЛда тенгсиз деб топилди'ning rasmi

“Челси”нинг германиялик бош мураббийи Томас Тухель октябрь ойи якунларига кўра, Англия Премьер-лигасида тенгсиз деб топилди.  

Қайд этилишича, Тухель қўл остида “Челси” октябрь ойида АПЛда 4та учрашувда майдонга тушди ва ҳаммасидан ғалаба қозонди. 

Жумладан, “Саутгемптон” (3:1), “Брентфорд” (1:0), “Норвич” (7:0) ва “Ньюкасл” (3:0) жамоалари мағлубиятга учради.  

У соврин учун курашда Юрген Клопп (“Ливерпуль”), Дэвид Мойес (“Вест Ҳэм”) ва Патрик Виейра (“Кристал Пэлас”)ни ортда қолдирди.

                                                                                                                                      Иззатбек Абдуваҳобов

    Бошқа янгиликлар