Словакия-Германия-Нидерландия-Бельгия-Франция йўналишида юк машиналари ҳайдовчиси бўйича бўш иш ўринлари таклиф этилмоқда. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бу ҳақда хабар берди.
Унга кўра, номзодларга қўйилагича талаблар қўйилган:
- СЕ тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси;
- соҳада камида 15 йиллик иш стажи; эмланган бўлиши;
- рус тилини билиш (Европа Иттифоқи давлатлари тилларини билишига устунлик берилади).
Ойлик маош - 1500 евродан бошланади. Фуқароларнинг турар жой харажатлари иш берувчи томонидан қоплаб берилади.
Рўйхатдан ўтиш ва бирламчи талаблар билан танишиш.
Батафсил маълумот олиш учун Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига 1282 қисқа рақами ёки 71 202-33-55 (66, 17 ички рақамлари), 71 200-00-61 рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкин.