АсосийJamiyat

Ўрта Чирчиқда 13 ёшли қиз номаълум газдан заҳарланиш оқибатида вафот этди

'Ўрта Чирчиқда 13 ёшли қиз номаълум газдан заҳарланиш оқибатида вафот этди'ning rasmi

Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида 5 ноябрь куни 2 аёл ва 13 ёшли қиз номаълум газдан заҳарланган, дея хабар бермоқда Ўрта Чирчиқ туман ҳокимлигининг ахборот хизмати.

Хабарга кўра, туманнинг Фурқат кўчасида яшовчи 55 ёшли А.Б., 26 ёшли М.М. ва 13 ёшли А.М. номаълум газдан заҳарланиш оқибатида Нурафшон шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли тез ёрдам бўлимига олиб келинган.

Воқеадан бир кун ўтгач, 6 ноябрь куни 2008 йилда туғилган А.М. шифохонада вафот этган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар