Жорий йилнинг 13 ноябрь куни халқ депутатлари Қизилтепа тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Навоий вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Сессияда Навоий вилояти ҳокими в.б. Н.Турсунов, сектор раҳбарлари, вилоят ҳокими ўринбосарлари, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Ташкилий масала кўриб чиқилган мазкур сессия ишида Навоий вилояти ҳокими в.б. Н.Турсунов сўзга чиқиб, туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Ш.Набиевни бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан вазифасидан озод этиш ҳамда туман ҳокими лавозимига У.Файзиевни тайинлаш тўғрисида қабул қилинган вилоят ҳокимининг қарорини ўқиб эшиттирди.
Ушбу қарор халқ депутатлари Қизилтепа тумани Кенгаши депутатлари томонидан маъқулланди.
Маълумот ўрнида У.Файзиев бугунги кунга қадар Навоий шаҳридаги “Zarafshan Golden Group” МЧЖ таъсисчиси сифатида фаолият юритиб келаётган эди.