1

Деҳқонобод туманида касбига лоқайдлик қилган 103 ходимига ҳайфсан берилди

ЖАМИЯТ 13.11.2021, 13:49
Теглар: тез тиббий ёрдам
Деҳқонобод туманида касбига лоқайдлик қилган 103 ходимига ҳайфсан берилди

Деҳқонобод туман тиббиёт бирлашмаси раҳбарияти тез ёрдамга қўнғироқ қилиб, ёрдам сўраган фуқарога асоссиз важлар келтириб, тез ёрдам автомобилларида ёнилғи йўқлигини билдирган тез ёрдам ходимига ҳайфсан берди. Бу ҳақда тиббиёт бирлашма ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, “Bloger Marjona” телеграм каналида тез ёрдам ходимининг масъулиятсизлиги ҳақида сўз юритилган.

“Деҳқонобод туман тиббиёт бирлашмаси тез ёрдам автомобилларини ёнилғи билан таъминлаш вилоят тез ёрдам автокорхонаси томонидан амалга оширилади. Шу кунга қадар ёнилғи таъминлаш ишларида қисқа-қисқа узулишлар кузатилгани бор гап. Аммо тез ёрдам автомобиллари умуман тўхтаб қолгани йўқ”, — дейди вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига қарашли Автохўжалик бошлиғи Соҳиб Қўлдошов.

Қайд этилишича, масъулиятсиз ходимга ҳайфсан интизомий жазоси қўлланилган.

“Ушбу ҳолат 10 ноябрь санасида тунги навбатчилик вақтида рўй берган. Тезкор 103 рақамига мурожаат қилган фуқарога ўз касбига лоқайдлик билан ёндашган ҳамда фуқарога касб эстетикасидан четлашиб мулоқот қилган, иш вақтида ҳушёрликни йўқотган, навбатчиликда бўлган ходим Феруза Соатовага қатъий огоҳлантириш берилиб, ҳайфсан интизомий чораси қўлланилган. Ходимлар орасида бундай ҳолатлар юзага келмаслиги учун тиббиёт бирлашма маъмурияти томонидан назорат ўрнатилди”, — дейди туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ўринбосари Ҳаким Бозоров.

Шарҳлар

"Коронавирус кучаймоқда, аммо бизга ҳали ҳам махсус кийим берилмади” сарлавҳали мурожаатга Андижон вилоят ҳокимлиги расмий муносабат билдирди

18.03.2020, 20:24

2020 йил 17 март куни ижтимоий тармоқларда муҳокамага сабаб бўлган Тез тиббий ёрдам ходимлари томонидан "Коронавирус кучаймоқда, аммо бизга ҳали ҳам махсус кийим берилмади” сарлавҳа...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1