2021-йилнинг 30-октябр куни Қувасой шаҳар, Истиқлол кўчасида яшовчи С.О исмли фуқаро ИИБга мурожаат қилган.
Маълум қилинишича, 2021-йилнинг январ ойида номаълум шахслар унинг ишончига кириб, сотмоқчи бўлган 50 тонна цемент махсулотларини 42.000.000 сўмга сотиб олишга келишиб, пулини бир хафта муддатда беришини айтишиб, цемент махсулотларини олиб кетишиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритганликларини ҳамда цемент махсулотларни бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларини эҳтиёжи учун сарфлаб юборганликларини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қувасой шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ маълумот берди.
Олиб борилган терговга қадар текширув харакатлари давомида ушбу жиноятни С.М ва Т.Улар содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5-йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.






