Мадриднинг “Реал” клуби қишки трансфер ойнаси вақтида “ПСЖ” ҳужумчиси Килиан Мбаппени ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда RMS хабар берди.
Қайд этилишича, “қироллик” клуби 22 ёшли франциялик футболчининг харид учун яхшироқ маблағ таклиф қилмоқчи. Ёзда “Реал” бир нечта таклифлар билан чиққан бўлса-да, томонлар ўзаро келиша олмаганди.
Маълумот учун, Мбаппенинг “ПСЖ” билан шартномаси 2022 йилнинг июнь ойида якунланади.