АсосийJamiyat

Тошкентда нотаниш эркак ўқувчи қизни четга тортди (видео)

'Тошкентда нотаниш эркак ўқувчи қизни четга тортди (видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда мактабдан қайтаётган ўқувчи қизни номаълум эркак киши четга олишга урингани акс этган кузатув камералардаги видео тарқалди. Мазкур ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати расмий маълумот берди.

Унга кўра, ушбу ҳолат жорий йилнинг 10 ноябрь куни соат 15:00 да Яшнобод тумани Фарғона йўли кўчасида содир бўлган.

Мазкур факт бўйича Яшнобод тумани ИИО ФМБ томонидан терговолди текширувлари олиб борилмоқда. Текширув натижаларига кўра қонуний чора кўрилади. Ушбу ҳолат Тошкент шаҳар ИИББ раҳбариятининг назоратига олинган.

    Бошқа янгиликлар