Тошкентдаги “Юнусобод” спорт мажмуасида давом этаётган самбо бўйича катталар ўртасида Жаҳон чемпионатининг иккинчи кунги баҳслари вакилларимиз учун омадли келди.
Бугунги дастурда самбочиларимиз иккита олтин ва учта кумуш медалга сазовор бўлишди.
Жанговар самбо йўналишида -58 кг вазн тоифасида жанг ўтказган терма жамоамиз аъзоси Баҳодир Бакиев ҳал қилувчи баҳсда россиялик Александр Нестеров устидан ишончли ғалабага эришди ва Ўзбекистон делегацияси ҳисобига дастлабки олтин медални тақдим этди.

Терма жамоамиз ҳисобига иккинчи олтин медални эса самбо баҳсларида Ихтиёр Эшмуродов тақдим этди. У -88 кг вазн тоифасида россиялик Сергей Рябовга қарши беллашди ва чиройли тарзда ғалаба қозониб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.
Шунингдек, самбочиларимиздан Сарбон Эрназаров (-71 кг вазн тоифасида) россиялик Никита Клесковга қарши кечган баҳсда имкониятни бой берди ва кумуш медалга сазовор бўлди.
-79 кг вазн тоифасида Улуғбек Раҳмонов ҳам финалда россиялик спортчи Уали Куржевга қарши беллашди ва мағлубиятга учради.
Бугунги дастурда терма жамоамизга яна бир кумуш медални жанговар самбо бўйича -64 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Ойбек Солиев тақдим этди. У финалда россиялик Шайх-Мансур Хабибуллаевга қарши гиламга чиқди ва имкониятни бой берди.
Бугун ҳам кун давомида 7та вазн тоифасида баҳслар бўлиб ўтди. Қуйида барча вазнларда ғолиб ва совриндорлар билан танишинг:
Аёллар:
-65 кг:
1. Юлия Хребеножко (Украина),
2. Ажар Саликова (Қозоғистон),
3. Сем Дун Ван (Голландия), Люция Бабич (Хорватия).
-72 кг:
1. Алиса Шлецингер (Исроил),
2. Дилдаш Куришбаева (Қозоғистон),
3. Бацецег Сог-Очир (Мўғулистон), Анастасия Хомиачкова (Россия).
Эркаклар:
-71 кг:
1. Никита Клесков (Россия),
2. Сарбон Эрназаров (Ўзбекистон),
3. Рамазан Ходжаков (Баҳрайн), Владислав Саяпин (Беларус).
-79 кг:
1. Уали Курзиев (Россия),
2. Улуғбек Раҳмонов (Ўзбекистон),
3. Недир Аллабердиев (Туркманистон), Аидин Дартаев (Қозоғистон).
-88 кг:
1. Ихтиёр Эшмуродов (Ўзбекистон),
2. Сергей Рябов (Россия),
3. Сайидмуҳаммадриза Саидамани (Эрон), Димитро Стеценко (Украина).
Жанговар самбо:
-58 кг:
1. Баҳодир Бакиев (Ўзбекистон),
2. Александр Нестеров (Россия),
3. Сергей Шилов (Молдова), Нуркен Домбаев (Қозоғистон).
-64 кг:
1. Шайх-Мансур Хабибуллаев (Россия),
2. Ойбек Солиев (Ўзбекистон),
3. Адилбек Сеиссов (Қозоғистон), Яухени Микно (Беларус)





