АсосийJamiyat

Бугун Ўзбекистонга Туркманистондан нам ва салқин ҳаво кириб келиши кутилмоқда

'Бугун Ўзбекистонга Туркманистондан нам ва салқин ҳаво кириб келиши кутилмоқда'ning rasmi

14 ноябрда кундуз куни Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон ҳудудларидан бироз нам ва салқин ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Республика бўйича баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Фақат Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради. Шамол баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Кундуз кунги ҳарорат 8-13° илиқдан юқори бўлмайди.

Пойтахтимизда куннинг иккинчи ярмида бироз ёмғир ёғади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 9-11° илиқ бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда бази жойларда ёғингарчилик бўлади, туман тушиши мумкин. Шамол баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 3-8° илиқ бўлади.

 

    Бошқа янгиликлар