Айни вақтларда қамчиқ довонида қор ёғмоқда. Ижтимоий тармоқларда бу ҳақдаги видеолар пайдо бўла бошлади.
ЙҲХББ об-ҳаво ўзгараётгани муносабати билан ҳайдовчиларга транспорт воситасини бошқаришда муҳим огоҳлантириш берди.
"Ҳурматли ҳайдовчилар!
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ҳайдовчилардан:
- Техник носозликлар айниқса, руль бошқаруви ва тормоз тизимида носозликлари бўлган транспорт воситаларидан фойдаланмасликларини;
- иситиш тизими носоз бўлган, автотранспорт ойналари терлаб сунъий пардани ҳосил қилиб, кўринишни чеклайдиган транспорт воситаларидан фойдаланмасликларини;
- ҳайдовчилар оралиқ масофани хавфсизлик даражасида ушлашларини;
- белгиланган тезлик талабларига аниқ риоя қилишларини; транспорт воситасини спиртли ичимликдан маст бўлган ҳолда бошқармасликларини сўраб қолади",-дейилади хабарда.






