Жорий йил 10 ноябрь Наманган шаҳар Давлатобод туманида аянчли ЙТҲ содир бўлди. Вилоят ИББнинг маълумотига кўра, ҳодиса оқибатида ҳайдовчи аёл воқеа жойида вафот этган.
Қайд этилишича, 1986 йилда туғилган аёл Матиз русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, бошқарувни йўқотиб, йўлнинг ўртасини ажратиб турувчи темир тўсиққа урилган.
Натижада, ҳайдовчи тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган ва автомашинада бўлган йўловчи, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1999 йилда туғилган фуқаро бош мия асосини синиши, чап чакка суягини очиқ синиши ташхиси билан тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.






