1

"Қовоқ менинг жону дилим” фильми суратга олинмоқда

МАДАНИЯТ 14.11.2021, 23:17
"Қовоқ менинг жону дилим” фильми суратга олинмоқда

 Кинематография агентлиги буюртмасига билан “Debyut start-2021” кинофестивалида ғолиб бўлган сценарий лойиҳалари асосида “Қовоқ менинг жону дилим" қисқа метражли фильми суратга олинмоқда. Бу ҳақда агентлик ахборот хизмати хабар бермоқда.

 Маълумотга кўра, кинокартинада ёш йигит ва қиз бир-бирига кўнгил қўйиши акс эттирилган. Улар илк учрашувида қовоқли манти тановвул қилишади. Йиллар давомида бахтли турмуш кечиришади. 

Сценарий муаллифи ва постановкачи режиссёр Алишер Назаров, постановкачи оператор Садриддин Шаҳобиддинов, рассом Умархўжа Тиллахўжаев, картина директори Фозилжон Юнусов. Бош ролларда Ойпарча Абдуллаева ҳамда Ҳусниддин Темиров иштирок этишган. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1