Сречко Катанец бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Грузияда ўқув-йиғин машғулотларини давом эттирмоқда.
Йиғин орқали бугун терма жамоамиз Грузияга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Учрашув Тошкент вақти билан 19:00да Гори шаҳрида бўлиб ўтади.
Катанец мазкур баҳс олдидан бир нечта янги футболчиларни ҳам терма жамоа йиғинига жалб қилган.
Ўртоқлик учрашуви
19:00. Грузия - Ўзбекистон






