1

Қорақалпоғистонда тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

ЖИНОЯТ 15.11.2021, 10:24
Қорақалпоғистонда тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Фуқаро А.У.нинг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида олиб бораётган тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилиб, маҳсулотини ЙПХ масканлари орқали Хоразм вилояти ҳудудига ўтказишга рухсат бериш эвазига бир гуруҳ шахслар томонидан пул талаб қилинаётганлиги юзасидан ариза келиб тушган. Бу ҳақда Коррупсияга қарши курашиш агентлиги хабар берди. 

Унда айтилишича, мурожаатга асосан жорий йилнинг 2-3 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Хоразм вилоят бошқармаси ҳамда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамкорлигида тадбир ўтказилди.

Унда фуқаро К.У. тадбиркордан 50 та юк машинаси учун 3,5 млн. сўмдан жами 175 млн. сўм миқдоридаги пулни пора сифатида олаётган вақтда жиноят устида қўлга олинди.

Дастлабки суриштирувда, К.У. қўлга киритилган пул маблағларини шериги А.Х.га олиб бориб бериши кераклигини, у эса ушбу пулларни Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ходимларига бериши лозимлигини маълум қилди. Шунга кўра, шериги А.Х.га нисбатан қонуний чора кўришни сўраб ариза билан мурожаат қилди.

Ушбу аризага асосан ўтказилган тадбирнинг навбатдаги қисмида фуқаро А.Х. жами 50 та юк машинасини  навбатма навбат ЙПХ масканидан ўтказиб олишга келишиб, 10 та маҳсулот ортилган юк машиналари учун 35 млн. сўм миқдоридаги пул маблағларини олаётган вақтда жиноят устида қўлга олинди. 

Ўз навбатида, А.Х. тадбирни давом эттиришини маълум қилади ва ҳолат бўйича ариза билан мурожаат этади. Келишувга асосан, “Шадли аул” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ходими Р.Э. вақт оз қолганлиги ва тонг отгунигача улгуриш кераклиги айтиб, 3 та маҳсулот юкланган транспорт воситаларинигина ўтказа олишини билдиради.  Аризага мувофиқ, ўтказилган тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ходими Р.Э.  фуқаро А. Х.дан пул маблағларини олган вақтда жиноят устида қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан юқоридаги шахсларга нисбатан Хоразм вилояти прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми ва 25,211-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1