АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида «Эл-юрт умиди» фондига оид бир қатор янгиликлар маълум қилинди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти хабар қилди.
Маълум қилинишича, кейинги беш йилда “Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан хорижга ўқишга юбориладиган талабалар сони 700 нафарга етказилади. Янги тартибга кўра, энди стипендиатликка номзодларни саралаш жараёнида уларнинг ўзбек тили ва адабиётини билиш даражасига ҳам эътибор қаратилади.






