АсосийSalomatlik

Антитаначаларнинг «Дельта»-штаммига қарши самарадорлиги пасаймоқда

'Антитаначаларнинг «Дельта»-штаммига қарши самарадорлиги пасаймоқда'ning rasmi

«Дельта» иммунитетдан «қочиб», организмга ҳужум қила оладиган бўлса, эмланиш керакми? Албатта керак! "Vaksinauz" каналида бунинг сабабларини келтириб ўтилган.

«Дельта» одамдан одамга тезроқ юқади ва вакцина ҳамда ўтказилган касаллик натижасида пайдо бўлган антитаначаларнинг нейтраллаштирувчи таъсиридан қочади — бу ҳақида РФ Соғлиқни сақлаш вазирлигининг юқумли касалликлар бўйича штатдан ташқари бош мутахассиси, профессор Владимир Чуланов айтиб ўтди.⠀

Россиялик иммунолог Николай Крючковнинг сўзларига қараганда эса, ушбу штаммни нейтраллаштириш учун организмдаги антитаначалар миқдори бироз кўпроқ бўлиши талаб этилади.

Мутахассиснинг таъкидлашича, «Дельта» тарқаладиган бўлса, иммунитетнинг самарадорлиги бироз пасаяди, аммо барибир юқорилигича қолади.  Вакциналар ишлашда давом этади, уларнинг оғир, ўлим ҳолатлари ва шифохонага тушишга қарши самарадорлиги — 90% дан юқори.

    Бошқа янгиликлар