АсосийJamiyat

ЙПХ ходими қидирувдаги пиёдани қўлга олди

'ЙПХ ходими қидирувдаги пиёдани қўлга олди'ning rasmi

10-ноябр куни соат 10:55 да Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ йўл-патрул хизмати катта инспектори лейтенант А. Ражабов Чилонзор тумани Қатортол кўчасида хизмат олиб бориш давомида пиёдалардан бирига эътибор қаратди.  Бу ҳақда ЙҲХББ хабар бермоқда.

Текширув давомида 2021-йилнинг 21-сентябр кунидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (“Фирибгарлик”) назарда тутилган жиноятни содир этганликда гумонланувчи тариқасида қидирувга эълон қилинган 1994-йилда туғилган Андижон вилоятилик Хуршидбек Р.нинг ҳужжатлари йўқ эди. Фуқаро Чилонзор тумани ИИО ФМБга етказилди.

    Бошқа янгиликлар