Шу йилнинг 13-14 ноябрь кунлари Коста-Риканинг Сан-Хосе шаҳрида қиличбозлик бўйича қизлар ўртасида Жаҳон кубоги босқичи бўлиб ўтди.
Туризм ва спорт вазирлиги маълумот беришича, бу йилги қиличбозлик мавсумининг илк мусобақалари Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари учун муваффақиятли кечди.
Таъкидланишича, Ўзбекистон қиличбозлиги тарихида илк бора ўсмир-қизлар жаҳон кубоги босқичида барча совринларни, шунингдек, жамоавий баҳсларда ҳам олтин медални қўлга киритган.
Финал учрашувида қизлар Коста-Рика вакилларини 45:30 ҳисобида мағлуб этишган.
"Бу мусобақа вакилларимиз учун Осиё чемпионати, Жаҳон чемпионати ҳамда 2022 йилги Осиё ўйинлари олдидан ўзига хос тайёргарлик босқичи вазифасини ўтади",-дейилади хабарда.






