АсосийJamiyat

Бугун айрим жойларда ёмғир ва қор ёғади -"Ўзгидромет"

'Бугун айрим жойларда ёмғир ва қор ёғади -"Ўзгидромет"'ning rasmi

 "Ўзгидромет" хабарига кўра, бугун, 16-ноябрь куни кундузи Ўзбекистонда кучли ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятининг баъзи жойларида ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади. 

Ҳаво ҳарорати 13-18° илиқ, шимолда 2-7° илиқ атрофида бўлади. 

Пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво 14-16° илиқгача исийди. 

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 8-13° илиқ атрофида бўлади.

    Бошқа янгиликлар