АсосийJamiyat

Минглаб иш ўрни яратган Қашқадарёдаги ипакчилик корхоналарига саёҳат қиламиз

'Минглаб иш ўрни яратган Қашқадарёдаги ипакчилик корхоналарига саёҳат қиламиз'ning rasmi

Ўзбек аёлларини қойил қолдириш, хафа бўлганда кўнглини кўтариш учун уларга ипак мато совға қилиш кифоя. Тоза ва табиий маҳсулотлардан тайёрланган бу турдаги кийимлар ҳам жозибадорлиги, ҳам инсон танасига фойда эканлиги билан бошқа матолардан ажралиб туради. Чунки ипакдан тайёрланган матолар енгил ва мослашувчан бўлади. Яъни намликка, иссиқлик ва совуқликда мослашади.  

Юртимизда ипак қурти етиштириш ва ипак матолар тайёрлаш узоқ йиллик тарихга эга. Бироқ сўнгги йилларда бу йўналиш бироз оқсаб келаётгани бор гап. Шундай бўлсада, бугунги кунда ҳудудларда ипакчиликка ихтисослашган кластерлар, ишлаб чиқариш ва қайта тайёрлаш корхоналари кун сайин кўпайиб бормоқда. Шундай корхоналар билан танишиш мақсадида "Ўзбекипаксаноати" уюшмаси бир гуруҳ журналист ва блогерлар учун Қашқадарё ва Сурхондарёда уч кунлик махсус пресс-тур ўтказди.  

ҚАШҚАДАРЁДА БИР ЙИЛДА 5 ТА ЛОЙИҲА

Қашқадарё иқлими деҳқончилик ва ердан унумли фойдаланиш учун жуда қулай ҳудуд ҳисобланади. Хусусан ипак саноати учун ҳам. 2021 йилнинг ўзида вилоятда умумий қиймати 6 млн. доллар бўлган “Косон силк”, “Касби силк”, “Чироқчи-толаси”, “Яккабоғ силк продуcтион, “Шаҳрисабз силкwорм эггс бреедлинг” каби жами 5 та янги лойиҳа ишга тушурилди. Натижада 5 минг 918 нафар доимий ҳамда 48127 нафар мавсумий иш ўрни яратилди.  

Бундан ташқари 2021 йилда корхоналар томонидан амалга ошириладиган модернизация (тутзор, қуртхона, ишлаб чиқаришни кенгайтириш) ишлари амалга оширилди. Масалан “Шаҳрисабз силк продуcтион” МЧЖ да қиймати 1.78 млн.долларлик лойиҳа ишга туширилган бўлиб, 11 950 нафар  фуқаро бандлиги таъминланди. Ёки 0.75 млн.долларлик  “Радиант силк” МЧЖ да 30 205 та иш ўрни яратилди.  

ЖУРНАЛИСТЛАР ЭЪТИРОФИДАГИ КОРХОНАЛАР

Пресс-тур иштирокчиларининг биринчи манзили Шаҳрисабз тумани “Янги қишлоқ” МФЙ ҳудудидаги “Шакҳрисабз Силк Продуcтион” МЧЖ пиллани қайта ишлаш корхонаси бўлди.  

Ягона технологик занжирга асосланган кластер усулида пиллани қайта ишлаш ва ипакли тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида иш бошлаган бу корхонанинг инвестисия қиймати 5,0 млн АҚШ долларига тенг. Корхонада 200 нафар доимий ва 13,5 минг нафар мавсумий иш ўринлари яратилган.  

Журналистларнинг кейинги манзили Китоб туманидаги пиллачилик уруғи заводида бўлди. Бу ерда саноатбоп ипа қурти уруғи ишлаб чиқилади. Инвестиция қиймати 2 млн.доллар бўлган бу лойиҳа 30 нафар доимий,  350 нафар мавсумий  иш ўрни яратган.  

Лойиха доирасида амалга оширилиши кутилаётган йўналишлар қуйидагича:

•  Замоновий уруғчилик корхонаси қуриш ва янги техналогиялар билан жихозлаш, ишлаб чиқаришни кўпайтириш;

•  Худудларда интенсив усулда тутзорларни ташкил этиш ва мавжудларини реконструкция қилиш;

•  Сифатли саноатбоб, ипакчан уруғлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва экспорт қилиш;

•  Ипак қуртларининг зотларини чатиштириш худудга мос уруғларни ишлаб чиқариш;

•  Уруғлик пилла етиштирувчи хўжаликларни танлаш ва агротехналогия бўйича тренинглар ташкил этиш;

•  Махсус қуртхоналар барпо этиш ва ипак қуртини худудларга ажратилган холда уруғлик учун боқиш.

Кўриниб турибдики, Қашқадарёда ипак қурти уриғидан тортиб тайёр маҳсулотгача ишлаб чиқарилмоқда. Бу эса вилоятнинг иқтисодий салоҳияти ва аҳолини иш билан таъминлаш борасида қилинаётган хайрли ишлар самараси.  

Давоми бор…

Карим ЗАРИПОВ тайёрлади.

    Бошқа янгиликлар