АсосийJamiyat

Тўрақўрғонда Дамас ҳайдовчиси велосипедчи ўлимига сабаб бўлди

'Тўрақўрғонда Дамас ҳайдовчиси велосипедчи ўлимига сабаб бўлди'ning rasmi

Жорий йил 12 ноябрь куни соат 16:45 ларда, Косонсой-Тўрақўрғон-Мингбулоқ йўлининг 54 км.да, Тўрақўрғон тумани Ободон МФЙ ҳудудида, шу туманда яшовчи, 1986 йилда туғилган фуқаро Дамас русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган велосипедчи Тўрақўрғон туманида яшаган, 1955 йилда туғилган фуқарони уриб юборган. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ хабар берди. 

Натижада, велосипедчи олган тан жароҳати оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

    Бошқа янгиликлар