15 ноябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 276 356 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Бу ҳақда ССВ хабар берди.
Улардан:
1-босқич эмланганлар 146 301 нафарни,
2-босқич эмланганлар 78 966 нафарни,
3-босқич эмланганлар 51 089 нафарни ташкил қилди.
️Айни кунгача мамлакатимизда жами 30 011 822 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 15 700 898 нафарни,
2-босқичда эмланганлар 9 441 164 нафарни,
3-босқич эмланганлар 4 869 760 нафарни ташкил қилди.
Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
Самарқанд вилояти (38 039 доза),
Тошкент вилояти (34 903 доза),
Фарғона вилояти (32 890 доза) банд қилди.
️Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 73,2 фоизни ташкил қилмоқда.