АсосийЖАМИЯТ

Фарғонада 40 минг аҳоли яшаши учун замонавий экошаҳарча ташкил этилмоқда

Фарғонада Республика Оммавий ахборот воситалари ходимлари ва блогерлари иштирокида медиа-т...

'Фарғонада 40 минг аҳоли яшаши учун замонавий экошаҳарча ташкил этилмоқда'ning rasmi

Фарғонада Республика Оммавий ахборот воситалари ходимлари ва блогерлари иштирокида медиа-тур ташкил этилди. Медиа турнинг илк манзили Фарғона шаҳридаги Касб-ҳунар мактаби бўлди. Бу ерда медиа тур иштирокчилари “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида мактаб ҳудудида рамзий маънода кўчат экишди. Шаҳарнинг 3-секторида жойлашган касб-ҳунар мактаби ўқувчилари бу лойиҳада фаол иштирок этиб кўплаб кўчатларни экишга улгуришган. Фарғона шаҳри бўйлаб 2 миллионта кўчат экиш режалаштирилган, аммо ҳокимлик вакиллари бу натижани 3 миллионга етказишни режа қилишганини айтиб ўтишди.

 

Навбатдаги манзил “FERGHANA GLOBAL TEXTILE” МЧЖда бўлди. Шуни қайд этиб ўтиш керакки, мазкур текстил 2018 йилда ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда 1200 га яқин ишчи-ходимларни иш билан таъминлаб келмоқда. Пахтани тўлиқ қайта ишлаб мато ҳолатига келтириб бу ерда буяш жараёнлари ҳам амалга оширилади. Эътиборли жиҳати бу ердаги ишчилар аудиториясини ёшлар ташкил этади. Текстилнинг йиллик экспорт ҳажми эса 18 млн доллор. Шунингдек, бу ердан Хитой, Туркия ҳамда МДҲ давлатларига ҳам экспорт амалга оширилади. 

40 минг аҳоли яшаши учун замонавий ва экологик шаҳар Фарғонада ташкил этилаётганидан ҳабарингиз бор. 250 дан ортиқ кўп қаватли турар жойлар барпо этилажак манзилда медиа тур доирасида маълумотлар берилди.

Дилшод ОМОНОВ, Фарғона шаҳар ҳокими ўринбосари: 

—Эко шаҳар лойиҳасини амалга ошириш ишларни бошлаб юбордик. Бу ердаги 300 гектар ер майдонида кўп қаватли уйлар, ижтимоий соҳа объектлари ҳамда хизмат кўрсатишнинг барча турлари мавжуд эко шаҳарча ташкил этилади. Бу лойиҳа 5 йил давомида ишга тушириш режалаштирилган. Ҳар биттасини ўзини босқичма-босқич, режа асосида олиб борилади. Умумий 258 та кўп қаватли уйлар қурилади, 9-12-16-25 қаватли уйлар қурилади. Умумий аҳоли сони 40 мингдан ошиқ аҳоли шу ерга кўчиб келиб яшаши учун барча шароитлари мавжуд шаҳарчага айланади. 

Шунингдек эко шаҳарча лойиҳаси давомида 70 гектарли боғ яратиш ҳам режалаштирилган бўлиб, ҳозирда канал ётқизиш ишлари олиб борилмоқда.

Кейинги манзил сифатида Олтиариқ туманида жойлашган мевалар сақланадиган музлатгич танланди. Медиа тур доирасида иштирокчилар тадбиркорга тегишли мевачилик фермер хўжалигига қарашли ҳўл мевалар сақланадиган омборхона билан танишиш имкониятига эга бўлдилар. Мазкур омборхона 1,6 гектар майдонда жойлашган. 2 минг тоннадан 3,5 минг тоннагача маҳсулот сақлаш қувватига эга мевачилик фермер ҳўжалигига банк кредити эвазига Голландия технологиялари олиб келинган.

Нуриддин АЛИҚУЛОВ, тадбиркор: 

—Иш фаолиятимизни халқаро йўналишлардан юкларни ташиш билан бошлаганмиз. Замон талабидан келиб чиқиб аввало шартнома асосида бошқа ташкилотларни юкларини ташиб берар эдик. Кейинчалик ўзимизда ҳам шундай фикр туғилдики, музлатгич ташкил қилиб қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаб ўзимиз экспорт қилиш нияти пайдо бўлди. Шундан кейин кредит олиб музлатгични ҳам ишга туширдик. Бу ерда нафақат тайёр олиб келинган қишлоқ маҳсулотлари, балки ўзимиз ҳам етиштираётган маҳсулотлар ҳам сақланади. Ҳозирда 15 нафар иш ўрни яратилган.

Маълумот учун, Олтиариқ туманида 2016 йилда музлатгичли корхоналар атига 16 та бўлган бўлса, бугунги кунда эса бу рақам 103 тага етган. 

Давоми бор…

Мафтуна ЖЎРАЕВА тайёрлади

    Бошқа янгиликлар