Бугун, 16-ноябр куни соат 12:44 да Самарқанд вилояти Жомбой тумани Назар МФЙ “ЧИНЛАТЕКС” МЧЖ ҳудудида жойлашган клей ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлди. Вазият юзасидан ФФВ қуйидаги маълумотларни бермоқда.
Шунга кўра, 6 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 12:55 да етиб бориб, ёнғин соат 14:50 да қуршаб олинган ва соат 15:51 да бартараф этилган.
Ёнғин оқибатида цехнинг тахминан 400 кв.м. майдонда томи, шифти ва ички қисмида клей махсулотлари ёниб зарарланган.
Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Юқоридаги каби кўнгилсиз вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқаролардан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этишни сўраб қолади.






