20-ноябрь куни Тошкентда катта муай-тай кечаси ўтказилади. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги маълум қилди.
“Зўр-ТВ” телеканали павилёнида ўтказиладиган профессионаллар ўртасидаги оқшомда Испания, Бразилия, Жазоир, Эрон, Ироқ ҳамда ватанимиз спортчилари ғолиблик учун баҳс олиб боришади.
Муай-тай бўйича профессионаллар ўртасидаги марказий жангда Жаҳон чемпионлиги камари учун ҳамюртимиз Муҳаммадий Жаҳонгир рингга кўтарилади.
Катта муай-тай кечасининг юлдузли меҳмони – 18 карра жаҳон чемпиони Майк Замбидисдир.






