Бугун, 16 ноябрь куни Президет таълим муассасалари агентлиги тизимида яна бир янги мактаб - Нурафшон шаҳридаги Президент мактабининг очилиш тадбири бўлиб ўтди.
Агентлик раҳбари Ҳилола Умарова билимга чанқоқ мактаб ўқувчиларини янги ўқув йили билан табриклади:

- Умид қиламанки, Президент мактаблари битирувчилари ватанимиз келажаги учун энг керакли кадр бўлиб етишишади.
Тадбирда , шунингдек Тошкент вилояти ҳокими Даврон Хидоятов ва бошқа жамоатчилик вакиллари сўзга чиқиб, ўқувчиларни янги ўқув йили ва эришган ютуқлари билан табриклашди. Тадбир сўнггида меҳмонлар учун бадиий чиқишлар ташкиллаштирилди.






