Гиёҳвандлик воситаларининг юртимиз ҳудудида ноқонуний айланувига қарши божхона органлари томонидан кескин кураш олиб борилмоқда.
Хусусан, “Чуқурсой техник идора” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан қўшни давлат ҳудудидан кириб келган поезд таркиби кўздан кечирилди.
Текширув давомида поезд ғилдираклари рамасининг ён ички қисмида қора рангли целофан пакетга солинган ва оқ рангли пакетга ўралган номаълум модда борлиги аниқланди.
Ўтказилган текширувларда мазкур моддалар 156,25 грамм оғирликдаги "марихуана" гиёҳвандлик воситаси эканлиги маълум бўлди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.






