Бугун, 16 ноябрь куни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаеванинг ЮНИСЕФнинг Европа ва Марказий Осиё бўйича ваколатхонасининг минтақавий директори Афшон Хон билан учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Сенат Матбуот хизмати маълум қилди.

Унда Афшон Хон Ўзбекистонда Ш.Мирзиёев раҳбарлигида болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, таълим соҳасини ривожлантириш ва бошқа соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли самарали ислоҳотларга юксак баҳо берди.

Тарбия, болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, болалар меҳнатига барҳам бериш, уларнинг жисмоний, ақлий ва маънавий тарбиясини такомиллаштириш, шунингдек, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш ва яхшилаш бўйича икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Мамлакат ҳукуматининг болаларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг билим олиши, касб-ҳунарли ва уй-жойли бўлиши учун имконият яратиш ҳамда уларни ишга жойлаштириш борасидаги саъй-ҳаракатлари эътироф этилди.

Шунингдек, икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштиришнинг бошқа йўналишлари юзасидан фикр алмашилди.







