АсосийDunyo

Канадада сув тошқинлари туфайли 7 мингдан зиёд киши эвакуация қилинди

'Канадада сув тошқинлари туфайли 7 мингдан зиёд киши эвакуация қилинди'ning rasmi

Канаданинг Британия Колумбияси провинциясидаги Мерит шаҳрида сув тошқинлари сабабли фавқулодда ҳолат режими ишга тушган. Бу ҳақда Риа Новости хабар берди.

Қайд этилишича, сув тошқинлари туфайли 7 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинган. 2 мингдан зиёд одам эса хавфли ҳудудни тарк этишга улгурмаган. 

Тошқинлар натижасида иккита кўприк сув остида қолган. Электр узатиш линиялари ишдан чиққан. Бундан ташқари, тошқинлар ортидан кўчки пайдо бўлиб, асосий йўлларни тўсиб қўйган. 

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар