АсосийDunyo

Буюк Британияда террористик таҳдид даражаси ошди

'Буюк Британияда террористик таҳдид даражаси ошди'ning rasmi

Ливерпуль шаҳридаги шифохона яқинида бомба ўрнатилган автомобилнинг портлашидан сўнг мамлакатда террорчилик хавфи даражаси кўтарилиб, беш балли шкала бўйича тўртинчи ўринга қўйилди. Бу ҳақда Euronews хабар берди

“Ливерпульдаги воқеалар барчамизни хушёр бўлишимизни эслатмоқда. Лекин Буюк Британия халқини терроризм қўрқитмаслигини, бизни зўравонликлар билан бўлмоқчи бўлганларга ҳеч қачон бўйсунмаслигимизни, турмуш тарзимиз доимо ғалаба қозонишини кўрдик”, - дейди Бош вазир Борис Жонсон. 

Маълумот учун, якшанба куни эрталаб таксида бўлган йўловчи портловчи қурилма орқали ўзини портлатиб юборган. Террорчининг шериги сифатида  4 киши қўлга олинган. 

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар