АҚШ компаниялари 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида 29 мингта робот сотиб олган. Бу ҳақда CNN хабар берди.
Қайд этилишича, бу кўрсаткич мамлакат тарихида рекорд ҳисобланади. 2020 йилга таққослаганда 2 марта кўпроқни ҳам ташкил қилмоқда.
Аниқланишича, роботларнинг кўпроқ сотиб олинишига сабаб маҳсулотларга талаб юқорилиги ва малакали мутахассисларни жалб қилишда кадрлар етишмаслиги сабаб бўлган. АҚШ компаниялари пандемия туфайли малакали ишчилари йўқотган ва уларни ишларига қайтаришда бирмунча қийинчиликларга дуч келган.
Чорасиз қолган компаниялар вазиятдан чиқиб кетиш учун роботларнинг хизматидан фойдаланган. Бунинг учун компаниялар роботлаштириш жараёни учун 1,48 миллиард доллар сарфлаган.