Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бугунги ялпи йиғилишида 2та ташкилий масала кўриб чиқилди. Бу ҳақда депутат Дониёр Ғаниев хабар берди.
1. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири лавозимига шу кунгача Халқ таълими вазири лавозимида ишлаб келаётган Шерматов Шерзод Хотамович номзоди маъқулланди.
2. Халқ таълими вазири лавозимига шу кунгача Ўзбекистон Республикасини ХХР фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимида ишлаб келаётган Саидов Бахтиёр Одилович номзоди маъқулланди.