АсосийJamiyat

"Ўзгидромет" шошилинч хабар эълон қилди

'"Ўзгидромет" шошилинч хабар эълон қилди'ning rasmi

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати 2021 йил 17  ноябрь соат 8:00 дан 18 ноябр  соат 8:00 гача "Чимён" тоғ зонасининг денгиз сатҳидан 2000 м баландлик қисмида қор кўчиш хавфи юзага келгани ҳақида шошилинч хабар эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида қор ёғмоқда. “Қамчиқ” довонида юзага келган вазият сабаб йўлидаги қорни тозалашга 121 та техника ва 350 га яқин ишчи жалб этилди. Сал аввал Фарғона ИИБ ҳам фуқаролардан ноқулай об-ҳаво сабаб кўчага чиқмасликларини сўраган эди. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар