АсосийJamiyat

Зангиотада оилавий жанжални тўхтатиш учун борган инспектор, бошқа жиноятга гувоҳ бўлди. Отасини қутқармоқчи бўлган ўғил эса...

'Зангиотада оилавий жанжални тўхтатиш учун борган инспектор, бошқа жиноятга гувоҳ бўлди. Отасини қутқармоқчи бўлган ўғил эса...'ning rasmi

Гиёҳванд моддалар билан ушланган шахсни озод қилиш учун инспекторга пора таклиф қилган шахс ҳам жавобгар бўлди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати хабар қилди. 

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 13 ноябр куни Зангиота тумани “Боғзор” МФЙ яшовчи фуқаро хонадонида оилавий жанжал бўлаётганлиги сабабли ҳудудий ИИБ профилактика инспектори лейтенант Д.Зикиров мазкур хонадонга борган.

Инспектор хонадон эгаси 1959 йилда туғилган А.С. билан профилактик суҳбат давомида, ҳовлида турган икки қопда гиёҳванд моддага ўхшаш ўткир ҳидли ўсимлик ва 4 кг яқин қуритилган гиёҳванд модда уруғи борлигини аниқлаган.  

Шундан сўнг, хонадон кўздан кечирилганда 3 та 3 литрли шиша идишда ҳам яшилсимон модда уруғи борлиги аниқланган ва ушбу далилий ашёлар холислар иштирокида далолатнома тузиб олинган.

Ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув олиб борилаётган вақтда, фуқаро А.С.нинг ўғли 1988 йилда туғилган С.А. келиб юритилган текширувни терговга ўтқазмасдан ёпиб бериш учун ИИБ профилактика инспекторига 1 млн 500 минг сўм пул маблағларини пора сифатида таклиф қилган.

Инспекторнинг билдиргиси асосида ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро С.А. 1 млн 500 минг сўм пулни ходимга пора тариқасида бераётган вақтида ушланган.  

Ҳозирда Зангиота тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ИИББ Ахборот хизмати

    Бошқа янгиликлар