АсосийJamiyat

"Ўзгидромет" бугун Тошкентда ёғган ифлос қор бўйича изоҳ берди

'"Ўзгидромет" бугун Тошкентда ёғган ифлос қор бўйича изоҳ берди'ning rasmi

"Ўзгидромет"нинг маълум қилишича,   17 ноябр 6:00 да Тошкент шаҳрида ифлос қор ёғган.  10:30 да қор қатлами  12 смни ташкил этди.  Қор таркибини аниқлаш учун намуналар олинганда ифлосланган қор қатламлари (қизғиш лой ранги) кузатилган. 

таъкидланишича, ифлосланган қор ёғишига 4 ноябрда Қозоғистон жанубида ва 16 ноябрда Бухоро вилоятида кузатилган  қум бўронлари сабаб бўлган. Агар Тошкентда 14 ноябрда ёғинлар ёғиб ҳаво тозаланган бўлса, Бухоро вилоятида эса ёғинлар бўлмаган. 17 ноябрда республиканинг бутун ҳудудига шамолнинг тезлашиши ва баъзи жойларда қумли бўрон билан совуқ нам ҳаво массаси кириб келган. Шамол тезлигидан кўтарилган чанг масофага кўчиб, тупроқ ва қум рангини бўяб, Тошкент шаҳрига чўкган.

Атмосфера ҳавоси таҳлил натижалари кўрсаткичлари,  қорнинг кислоталилик даражаси 9,6 ни ташкил этган. У одатда ҳавода 7 бўлади. Электр ўтказувчанлик 73,2 ни ташкил этган, бу анионлар ва катионларнинг унча катта бўлмаган концентрациясидан далолат бўлади ва инсон саломатлигига зиён етказмайди, - дея таъкидланган расмий баёнотда. 

 Ёғинлар ёғиши натижасида ҳавони тозаланиши  содир бўлгани айтилмоқда. 

 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар