АсосийJamiyat

Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга ташриф буюради

'Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга ташриф буюради'ning rasmi

Қозиғистон Давлат раҳбари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали мулоқот қилган.

Маълум қилинишича, суҳбат чоғида давлат раҳбарлари Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик шерикликни икки томонлама янада ривожлантириш масалалари юзасидан атрофлича фикр алмашишган.

Суҳбатда савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, сармоявий ҳамкорликни кучайтириш, шунингдек, саноат, машинасозлик, транспорт-логистика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга устувор аҳамият берилган.

Кўп қиррали Қозоғистон-Ўзбекистон муносабатларига амалий туртки бериш мақсадида суҳбатдошлар жорий йил охиригача Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга давлат ташрифини ташкил этиш бўйича келишувга эришишган.

 

    Бошқа янгиликлар