Ижтимоий тармоқларда Оҳангарон туманида 10га яқин машиналар ЙТҲга учради номли хабарлар тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан ИИБ Ахборот хизмати маълумот берди:
17 ноябрь, яъни бугун, соат тахминан 18:50ларда Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ҳудудидан ўтган «М39 автомобиль йўлининг 132 километрида, ҳайдовчилар об ҳаво шароитини инобатга олмасдан, оралиқ масофани сақламаган ҳолда ҳаракатланиши оқибатида майда тўқнашув содир бўлган.
ЙТҲ натижасида ҳеч ким жароҳат олмаган.
Ҳозирда, воқеа жойида Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари ҳаракат хавфсизлигини таъминлаган ҳолда суриштирув ишларини олиб бормоқда.
Ҳурматли ҳайдовчилар! Ҳозирги об-ҳавода йўл шароитини ҳисобга олиб, ҳаракат вақтида оралиқ масофа ва тезлигингизга эътиборли бўлинг. Йўлингиз бехатар бўлсин.
АҚШнинг Сиэтл шаҳрида Microsoft ва Meta мутахассислари иштирокида Ўзбекистон билан сунъий интеллект соҳасидаги ҳамкорлик, ёш кадрларни тайёрлаш ва маҳаллий стартапларни халқаро бозорга олиб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистонда кўчма радарлар олдига "Радар" йўл белгисини ўрнатиш талаби бекор қилинди. Энди мазкур белги фақат тезликни назорат қилувчи стационар радарлар олдига қўйилади.
2 ноябрь куни мутахассислар электр тармоқларида таъмирлаш ишларини олиб боради. Бу ишлар электр тармоқларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш доирасида амалга оширилади.